• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Исроил армияси аҳоли ва кўчирилганларни Ғазо шаҳрининг бир қисмини зудлик билан Фаластин анклавининг марказидаги Дайр ал-Балаҳдаги гуманитар ҳудудга эвакуация қилишга чақирди.

Сабра, Римал, Тал ал-Ҳава ва Дараж ҳудудларидаги барча аҳоли ва кўчирилганларга шошилинч чақирув. Хавфсизлик нуқтаи назаридан, гуманитар зонадаги Дайр ал-Балаҳдаги бошпаналарга зудлик билан эвакуация қилинг, дейди Исроил армияси вакили.

Исроил мудофаа кучлари вакили зудлик билан тарк этилиши керак бўлган 14 та квартални ҳам санаб ўтган.

Times of Israel нашри 8 июль куни эрталаб Исроил армияси Ғазо жанубида ҲАМАС ва “Исломий жиҳод” гуруҳларига қарши янги операция бошлаганини хабар берган эди.

Аввалроқ Исроил кучлари Ғазода ҳужум уюштириши оқибатида ҲАМАС олий раҳбарияти вакили ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Ҳалок бўлган Иҳоб ал-Ғусайн ҲАМАС маъмуриятида меҳнат вазири ўринбосари, ундан олдин эса Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби бўлган.

Ўхшаш янгиликлар