• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Ислом тараққиёт банки Қирғизистонга ижтимоий уй-жой қурилиши учун 79 миллион доллар ажратади, дея хабар бермоқда Yeni Şafak нашри.

“Шариат меъёрлари бўйича арзон уй-жойларни молиялаштириш” лойиҳаси бўйича тегишли келишувни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Адилбек Қасималиев ва Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад Сулаймон Ал-Жассир имзолади.

Адилбек Қасималиев молиялаштириладиган лойиҳа туфайли минглаб оилалар ижтимоий уй-жой билан таъминланишини таъкидлади.

“Бугунги кунга қадар банк томонидан умумий қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлган 27 та лойиҳа амалга оширилган, айни пайтда умумий қиймати 200 миллион доллардан ортиқ бўлган лойиҳалар амалга ошириш босқичида”, — дейилади Вазирлар Маҳкамаси ахборотида.

Қасималиев, шунингдек, ИТБ раҳбариятини Қирғизистон томонидан ташкил этиладиган ва июнь ойи бошида Венада (Австрия) гидроэлектр станциялари қурилиши учун молиявий ресурсларни жалб қилиш учун ўтказиладиган Халқаро энергетика инвестиция форумида иштирок этишга таклиф қилди.

Ўхшаш янгиликлар