![Detail image](https://dnews.uz/img/assets_front/img/news/aniq/aniq65ca18ae55290.jpeg)
Депутат Марлен Маматалиев мерос ҳуқуқини ота-онаси вафотидан олдин камида 5 йил парвариш қилган болаларга беришни таклиф қилди.
Ота-онасини қариялар уйига берганлар эса барчасидан маҳрум бўлади.
Қирғиз одатларига кўра, агар васиятнома тузилмаса, ота-онанинг мулки автоматик тарзда кенжа ўғилга ўтади.
Бошқа ҳолларда, аниқ васийлар бўлмаган тақдирда, мерос васийлик қилувчиларга ёки васиятномада кўрсатилган шахсларга ўтади.