• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +4°C
Detail image

Қирғизистон Толибон билан норасмий алоқаларни давом эттиради. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ раҳбари Жээнбек Қулубаев айтиб ўтди.

"Биз хоҳлаймизми ёки йўқми, у ерда Толибон тимсолида ҳақиқий куч бор. Расмий алоқаларимиз йўқ, лекин биз Қобулдаги элчихонамиз орқали норасмий алоқада бўлиб, улар билан маслаҳатлашиб турамиз”, — деди Қирғизистон ТИВ раҳбари Қулубаев.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон Толибонга Помирдаги "жуда оғир шароитда" бўлган этник қирғизистонликларга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, уларга икки марта ёрдам кўрсатилган.

"Бизнинг вақтинчалик ишончли вакилимиз Қобулда ишлайди. У ўз ишини қиляпти”, — дея қўшимча қилди Қулубоев.

Ўхшаш янгиликлар