• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Грузия «Хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунни қабул қилиб, Европа йўлидан оғади, деган Ғарбнинг хавотирлари асоссиз.

Бу ҳақда ҳукмрон «Грузия орзуси» партияси раиси Ираклий Гарибошвили маълум қилди.

“Дўстларимиз ва ҳамкорларимиз билан мулоқотни давом эттириш муҳим. Биз америкалик ва европалик дўстларимизни Грузия ғайриоддий иш қилмаётганига ва Европа йўлидан қайтиш нияти йўқлигига ишонтиришимиз керак. Грузия Европа интеграцияси ёки демократия йўлидан қайтади, деган танқидлар бор. Албатта, бу нафақат бўрттирилган, балки асоссиз даъволар ҳамдир", - деди у.

Ўхшаш янгиликлар