• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Ғарб сармоядорлари ва кредиторлари уруш туфайли Украина иқтисодига муҳлат беришдан чарчаган ва шунинг учун Киев 2025 йилдаёқ тўланмаган евро-облигациялар бўйича фоизларни тўлашга мажбур бўлиши мумкин. Бу ҳақда WSJ ёзмоқда.

ОАВ хабарларига кўра, BlackRock BLK ва Pimco гуруҳлари (АҚШдаги энг йирик сармоявий компаниялардан бири) Украинага бу масалада босим ўтказишни режалаштирган.

Гап Украинадаги евро-облогацияларнинг бешдан бирига (тахминан 20 миллиард доллар) эгалик қилувчи инвесторлар ҳақида кетмоқда. Гуруҳ яқинда қўмита тузди ва фоизларни тўлаш бўйича музокаралар олиб бориш учун Weil Gotshal & Manges адвокатларини ва PJT Partners PJT банкирларини ёллади.

Асосий мақсад: АҚШдан яқинда 60 миллиард долларга яқин ёрдам олган Киев учун мамлакатнинг тўланмаган қарзларининг катта қисмини ўчириш эвазига тўловларни қайта тиклашдир.

«Келишувсиз Украина қарз таътилининг август ойида тугаши билан дефолтга йўл қўйиши, инвесторлар ўртасидаги обрўсига путур етказиши ва янги кредитлар олишни қийинлаштириши мумкин», деб ёзади WSJ.

Халқаро Валюта Жамғармаси вакиллари ва облигациялар эгалари гуруҳининг айрим аъзолари апрель ойида Вашингтондаги учрашув чоғида мавзуни муҳокама қилишган. Ўша пайтда хусусий сектордан қарзни ҳисобдан чиқаришнинг умумий ҳажми облигациялар бозорларидан кўра кўпроқ бўлиши мумкинлиги таъкидланди, деб ёзади нашр.

AdvantageData маълумотларига кўра, Украина облигациялари бир доллар учун 25 дан 35 центгача сотилмоқда, бу 15 миллиард доллар йўқотишни англатади.

Нашрнинг эслатишича, облигация эгалари 2022 йилда «икки йиллик қарз таътилига» рози бўлганларида, уруш тезда тугаши мумкин деган фикр пайдо бўлган.

WSJ'нинг таъкидлашича, облигация эгалари энди қарзни бекор қилишга рози бўлгандан кейин йиллик фоиз тўловлари сифатида 500 миллион долларгача олишга умид қилмоқдалар.

"Улар қарзни кейинроқ ҳисобдан чиқаришга рози бўлишлари мумкинлигини аниқ айтишди. Айрим облигация эгалари Россиянинг Европа ва Шимолий Америкадаги музлатилган активларидан қарзнинг бир қисмини тўлаш учун фойдаланишни таклиф қилишди”, — деб ёзади нашр.

ХВЖ ва бошқа G7 давлатлари ҳали бу фикрни қўллаб-қувватламаяпти.

Ўхшаш янгиликлар