• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Индонезиянинг Шимолий Сулавеси провинциясидаги худди шу номдаги оролда Руанг вулқони яна отилди.

Бу ҳақда Япония бош метеорология идорасига таяниб, «Репорт» хабар берди.

Қайд этилишича, кул туманлари 19 километр баландликда атмосферага тарқалган.

Апрель ойида Руанг саккиз марта отилди. Бунгача оролдан 828 нафар аҳоли эвакуация қилинган эди. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Вулқон ҳудудидаги хавф даражаси мамлакатда қабул қилинган таснифга мувофиқ максимал тўрт даражага кўтарилган. Индонезия ҳатто Манадо шаҳридаги аэропортни ҳам ёпди, 40 дан ортиқ рейслар бекор қилинди.

Ўхшаш янгиликлар