• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.9°C
Detail image

Хиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкарнинг сўзларига кўра, Ҳиндистон ҳукумати Россия Федерацияси билан муносабатларни мамлакат ташқи сиёсатининг муҳим таркибий қисми деб билади, ўзаро муносабатларни қадрлайди ва келгусида икки давлат раҳбарларининг ҳар йили ўтказиладиган учрашувлари анъанасини қайта тиклаш орқали ривожлантириш ниятида. Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субрахманьям Жайшанкар “ANI” ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

– Биз ҳар доим Россия билан муносабатларимиз жуда муҳим ва барқарор эканини таъкидлаб келганмиз, - деди у. – Бу ришталарни қадрлаймиз. Бу муносабатлар Ҳиндистонга яхши хизмат қилади, - дея қўшимча қилди.

Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари 2024 йилда икки давлат етакчилари – Россия президенти Владимир Путин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг учрашуви ўтказилиши мумкинлигига ишонч билдирди.

– Раҳбарларимизнинг йиллик учрашувлари анъанаси биз жуда қадрлайдиган удумдир, - деди Жайшанкар.

Мулозим ўтган йилнинг 25-29 декабрь кунлари Россияга ташриф буюрди. Москвада у Путин қабулида бўлди. Шунингдек, Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари, саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказди. Ташриф давомида бир қанча шартномалар, жумладан, “Куданкулам” АЭСнинг бўлажак энергетика блокларини қуришга оид ҳужжатлар имзоланди.

Ўхшаш янгиликлар