• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Tesla ва SpaceX асосчиси ҳамда Твиттер эгаси миллиардер Илон Маск ўзининг хавфсизлиги ва яқинларининг хавфсизлигидан жиддий қўрқади.

Бу ҳақда Британиянинг Sun газетаси Маскнинг Жанубий Африкада яшовчи отаси Эрролнинг сўзларига таяниб ёзмоқда. У нашр билан суҳбатда ўғли юзга яқин тансоқчи ёллаганини таъкидлади.

Отасининг сўзларига кўра, Илон Маск ўғирланишидан қўрқади, чунки унга таҳдидлар келади. Миллиардернинг отасининг уйидаги хавфсизлик тизимлари ҳам янгиланди, ўтган ойда юқори технологияли видеокузатув тизими ва электрлаштирилган панжаралар ўрнатилди, шунингдек, 24 соатлик қўриқчилар қўйилди.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Илон Маск нохуш ҳодиса ҳақида хабар берган эди: номаълум шахс миллиардернинг боласи билан машинани таъқиб қилган, сўнг машина йўлини тўсиб, капотга чиқиб олган. Тадбиркор тажовузкор уни машинада кўришни кутганини айтди.

Ўхшаш янгиликлар