• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

💦 Сув – бебаҳо бойлик. Бежизга сувни тириклик манбаи деб аташмайди. Зеро, инсоният ҳаёти давомида сув ва сув манбалари, аввало, чучук сувдан тежамкорлик асосида фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишни тақозо этади.

⚡️ Шу ўринда ичимлик суви эпидемик ва радиация жиҳатдан хавфсиз, кимёвий таркиби бўйича зарарсиз ва ижобий органолептик хусусиятларга эга бўлиши кераклигини эслатиб ўтмоқчимиз. Аҳолига берилаётган ичимлик сувининг сифати белгиланган давлат стандарти талабларига мос келиши керак.

Аҳолини марказлашган хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш учун ичимлик суви сув иншоотларида хлорланади. Фойдали томони – сувни хлорлашдан мақсад унинг таркибини касаллик чақирувчи микроорганизмлардан тозалашдир. Йирик ичимлик сув иншоотларида сувни хлорлаш учун суюқ хлор ишлатилади. Сув хлорлангандан кейин 0,5-1 соат ўтгач қолдиқ хлор миқдори 0,3-0,5 мг/л бўлиши гигиеник меъёрга тўғри келади. Ичимлик суви истеъмолчига етиб боргунга қадар таркибида хлор қолмайди. Ичимлик суви меъёрдан ортиқ хлорланмайди.

‼️ Сувнинг таъми ҳамма ерда ҳар хил бўлиши ичимлик сувининг манбааси ва жойига боғлиқ. Ҳаммамизга маълумки, баъзи ичимлик суви қувурлари темирдан ишланган. Биз сувни анча вақт ишлатмасдан кейин кран жўмрагини очганимизда сарғиш занг рангидаги сув келади, бу қувурнинг занги бўлиб, сув оқиши натижасида ювилиб кетади. Зарари йўқ.

📌 Сув босими юқори бўлганлги сабабли водопровод жўмрагини очганимизда сув кўпиради, лекин ҳиди бўлмайди.

📌 Ичимлик сувини аввал тиндириб, кейин қайнатилса мақсадга мувофиқ бўлади.

📌 Сув қайнатилиши натижасида чойнакда оқ сарғиш чўкма ҳосил бўлади. Бу инсон саломатлиги учун безарар.

📌 Ичимлик сув иншоотларидаги фильтр станциялари хўжалик ичимлик сувини фильтрланишини, маиший фильтрлар эса уй шароитида сувни фильтрланишини таъминлайди. Маиший фильтрлар гигиеник ҳамда мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак.

Ўхшаш янгиликлар