• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25.9°C
Detail image

Таиландда давом этаётган футзал бўйича Осиё кубоги 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши паркетга чиқди.

Ўйинда тўлиқ устунлик намойиш этган вакилларимиз йирик 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Биздан голларни Акбар Усмонов, Машраб Одилов, Элбек Тўлқинов ҳамда Суннатулла Жўраев киритган бўлса, рақибнинг ягона голига Мажид Ал-Огаили киритди.

3-турда вакилларимизга Саудия Арабистони рақиблик қилади.

Ироқ 1:4 Ўзбекистон

Голлар: Мажид Ал-Огаили 38 — Акбар Усмонов 11, Машраб Одилов 16, Элбек Тўлқинов 26 Суннатулла Жўраев 28

Ўхшаш янгиликлар