• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Португалиядаги футбол учрашувида тарихда биринчи марта ҳакам оқ карточка кўрсатди. Бу ҳақда Sport Bible нашри хабар бермоқда.

Бу 21 январь куни «Бенфика» ва «Спортинг» аёллар жамоалари ўртасидаги учрашувда (5:0) юз берди. Футболчилардан бири касал бўлиб қолгач, майдонга ҳар икки клубдан тиббий гуруҳлар пайдо бўлди. Шифокорлар спортчининг аҳволини нормаллаштиргандан сўнг, ҳакам уларга кўрсатилган ёрдам учун раҳмат сифатида оқ карточка кўрсатди.

Стадиондаги мухлислар ҳакамнинг қарорини олқишлар билан кутиб олишди. Бироқ, ижтимоий тармоқларда баъзи фойдаланувчилар янгиликни вақтни беҳуда сарфлаш деб ҳисоблашган.

Халқаро футбол федерацияси Португалияда оқ карточкалардан фойдаланишни тажриба тариқасида жорий қилди. Шу тариқа ўйин иштирокчиларига ҳалол ўйин кўрсатгани учун миннатдорчилик билдириш, спортдаги ахлоқий қадриятни ошириш кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар