• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Франция Украина қуролли кучларига ёрдам бериш учун фақат иккита бригада ажратиши мумкин. Бу ҳақда француз полковниги Александр Вотравер айтди. Унинг сўзларига кўра, бу рақам Россия армиясининг катталиги ва кучи билан солиштирганда аҳамиятсиз.

"Ёмон хабар шундаки, бу кучлар ярим миллионлик Россия армиясига қарши туриш учун мутлақо етарли эмас", деди Вотравер LCI телевидениесида. Унинг сўзларига кўра, Париж яқин орада Украинага беш-олти мингга яқин аскарини юбориши мумкин.

Польковникнинг таъкидлашича, иккита жанговар француз бригадаси мустақилликка эга эмас. Чунки улар ҳозирда НАТО қўмондонлигига бўйсунадилар.

Ўхшаш янгиликлар