• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19.1°C
Detail image

Франция қамоқхоналаридаги маҳбуслар сони рекорд даражага етди ва 77 минг кишидан ошди.

Бу ҳақда «Франс Пресс» агентлиги мамлакат Адлия вазирлиги маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 1 апрель куни 77 450 киши қамоқда бўлган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4370 тага кўпдир. Бу Франция тарихидаги энг кўп маҳбус саналади.

«Баъзи қамоқхоналар 200% тўлган. Бу ерда ётишга мажбур бўлганлар сони кескин ошганини билдиради», — дейилади хабарда.

Бунгача Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Франция қамоқхоналаридаги шароитларни бир неча бор қоралаган эди.

Ўхшаш янгиликлар