• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Франция ташқи ишлар вазири Стефан Сежурне Арманистонни «Россия босимидан» ҳимоя қилишга ваъда берди. Бу ҳақда у 16 сентябрь куни эрталаб Ереванда демократик Европа қадриятларини ҳимоя қилишга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

Сежурне Арманистон ва Франциянинг умумий қадриятларини таъкидлаб, «босим кўрсатишга уринаётган Россиянинг таҳдидлари ва очиқ душманлигига қарамай» Арманистон халқи ва ҳукуматини қўллаб-қувватлашини билдирди. Унинг таъкидлашича, Арманистон тўсиқларга қарамай, босқичма-босқич демократия сари қадам ташламоқда.

«Демократик қадриятларни ҳимоя қилишда ҳар доим бизнинг ёрдамимизга таянишингиз мумкин», деб ваъда берди Сежурне ва Франция ушбу қадриятлар учун курашаётган барча мамлакатларга ёрдам беришини қўшимча қилди.

«Франция доим ёнингизда. Францияда сиёсий кучлар ўртасида келишувга эришилган мавзулар кам. Арманистон ана шундай кам сонли мавзулардан биридир», - деди вазир.

Аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян Арманистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги виза режимини қайта кўриб чиқиш бўйича музокаралар бошланганини маълум қилганди. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари ўринбосари Маргаритис Шинас билан учрашувда айтилган.

Ўхшаш янгиликлар