• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Финляндия жанговар ҳаракатлар фонида Украинага фаол фуқаролик моддий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда; март-апрель ойларида 13 та юк машинаси юборилган. Бу ҳақда Финляндия Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Таъминотлар орасида тиббиёт анжомлари билан бир қаторда энергетика сектори учун, жумладан трансформаторлар, кабеллар ва газ қувурлари ҳам бор эди. Бундан ташқари, Украинага мактаб мебеллари етказиб берилди: стол ва стуллар, дейилади хабарда.

«Украина учун бир нечта ёрдам пакетлари тайёрланмоқда ва бу йил баҳорда биз кўпроқ тиббий буюмлар, қутқарув хизматлари ва энергетика секторига ёрдам учун машиналар юборамиз», деди ИИВ матбуот котиби Хайки Хонканен.

2022 йил февраль ойидан буён Финляндиядан жами 76 та автомобиль ва 311 та юк машинаси гуманитар ёрдам олиб кетилди. Финляндия Украинага фуқаролик моддий ёрдами бўйича Европада учинчи энг фаол етказиб берувчи ҳисобланади, дея аниқлик киритди Ички ишлар вазирлиги.

Ўхшаш янгиликлар