• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Хитой Бош божхона бошқармаси маълумотларига кўра, февраль ойида Ўзбекистон Хитойга табиий газ экспортини ярмидан кўпроққа қисқартирди.

Ўтган ойда Хитойга ўзбек гази етказиб бериш 2,08 бараварга — $38,77 млндан 18,6 млнгача қисқарди.

2023 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Хитойга кўк ёқилғи экспорт қилмади.

Бироқ Хитой томонининг статистик маълумотлари Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан сезиларли даражада фарқ қилади.

Унга кўра, январь-февраль ойларида Ўзбекистон $26,7 млнлик табиий газ экспорт қилган — бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 баробар кўпдир.

Дастлабки икки ойда Туркманистон ва Россиядан газ импорти 95,6 баробарга ошиб, $166,7 млнга етди. 2023 йил охирида Ўзбекистон тарихда биринчи марта газ экспортчисидан импорт қилувчи давлатга айланди.

Ўхшаш янгиликлар