• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Испания чемпионатининг 33-турида “Барселона” “Валенсия” устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 94-дақиқасида Роберт Левандовски жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва ҳет-трик қайд этди.

Жарима зарбасини нафақат польшалик ҳужумчи, балки Ферран Торрес ҳам тепмоқчи бўлган. Левандовски тўпни бермагач, испаниялик футболчининг бундан жаҳли чиққан. Ҳакам ҳуштаги янграгач, Торрес трибунадаги мухлисларга миннатдорчилик билдириш ўрнига, дарҳол кийим алмаштириш хонасига кириб кетган.

Ферран жорий мавсум Ла Лигада 25 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Торрес 2023 йилнинг сентябрь ойида жарима зарбасидан гол урганди.

Ўхшаш янгиликлар