• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24.2°C
Detail image

Фарғона шаҳарида яшовчи фуқарога тегишли Gentra автомашинаси 26 февраль куни яшаш хонадони олдидан олиб қочилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 2001 йилда туғилган Андижон вилояти, Асака туманида яшовчи С.Қ. ва 1993 йилда туғилган Қ.И. икки нафар таниши билан бирга содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисм “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар