• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Фарғона вилояти Бешариқ туманида автомобиль люкидан танасини чиқариб, сохта пул сочган йигитга чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизматига таяниб "Дарё" хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда автомобиль салонидан чиқиб, пул сочаётган йигит акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Бешариқ тумани судида кўриб чиқилган.

Акамнинг тўйидаги тўй кортежида пул сочган эдим. Бу ҳаракатимни қўл телефонимга видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойладим. Сўнгра менинг ушбу хатти-ҳаракатларимнинг нотўғри эканлигини тушунтиришди. Бу ишимдан пушаймонман, тенгдошларимга ҳам тавсия қилмайман, — дейди ҳуқуқбузар йигит.

Унга кўра, пул сочган йигит Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар