• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26.2°C
Detail image

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Учкўприк туманида жойлашган «Ф.М.С.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган технология жараёнларининг ва технологик асбоб-ускуналарининг амалдаги меъёр ва қоидаларга мувофиқлиги, табиий газни қабул қилиб олиш, сақлаш, тарқатилиши ҳолатлари юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Хусусан, ўрганиш жараёнида АГТКШлар фаолиятида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилиши билан боғлиқ бўлган қўпол қоидабузарликлар аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан мутасаддиларга камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди ҳамда мазкур АГТКШлар юқоридаги камчиликлар бартараф этилгунга қадар (10 кун муддатгача) табиий газ таъминотидан ажратилди.

Ўхшаш янгиликлар