• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Европа Иттифоқи Финляндиянинг Россия Федерацияси билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишни чеклаш ҳақидаги қарорига тўлиқ рози эканини айтди. Бу ҳақда у "Х" ижтимоий тармоғида пост қолдирди.

Сиёсатчи Хельсинкига "Европанинг ташқи чегарасини ҳимоя қилиш бўйича самарали саъй-ҳаракатлари учун" миннатдорчилик билдирди.

У, шунингдек, “Россиянинг заиф муҳожирлардан восита сифатида фойдаланишга уринишларига тегишли жавоб берилишини” таъкидлади.

20 ноябрь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги Финляндиянинг Россия Федерациясидаги элчиси Антти Хелантеряга Финляндия расмийларининг чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларини ёпиш ҳақидаги қарори муносабати билан норозилик билдирди.

Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, назорат-ўтказиш пунктини ёпиш қарори ўн минглаб Россия фуқароларининг ҳуқуқларини поймол қилган.

Ўхшаш янгиликлар