• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Ўзбекистоннинг Eriell Компаниялари гуруҳи ва Туркиянинг Abdi Ibrahim ва Guray Group компаниялари Abdi İbrahim лицензияланган дори воситаларини ишлаб чиқариш, сотиш, маркетинг ва тарқатиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама протоколни имзоладилар.

Ўтган ҳафта Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида имзоланган протокол учта компаниянинг Тошкентда қўшма корхона ташкил этиш режаларини акс эттиради. “Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”, шунингдек, Президентнинг “Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармонига (ПҚ-14-сон 10.01.2024) мувофиқ, томонлар импортни минималлаштириш мақсадида дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва республика аҳолисини юқори сифатли дори-дармонлар билан таъминлашни мақсад қилганлар. Туркия компаниялари томонидан протокол Guray Group бошқаруви раиси Гюрель Айдин ва AbdiIbrahim бош директори Суха Тасполатоглу томонидан имзоланди.

Ўзбекистон томонидан протоколни Eriell компаниялари асосчиси Бахтиёр Фазилов имзолади. Ҳужжатни имзолаш маросимида у қуйидагиларни таъкидлади:

“Давлат ижтимоий сиёсатида Ўзбекистон аҳолиси саломатлигини таъминлаш устувор ўринни эгаллайди. Шунинг учун мамлакатимизда замонавий фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, улар билан ички бозорни, фуқароларимизни таъминлаш муҳим ва долзарб вазифадир. Ҳамкорлигимиз ушбу муҳим мақсадни амалга оширишга ҳисса қўша олишидан мамнунман”.

Томонлар, шунингдек, тегишли ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) талабларига жавоб берадиган фармацевтика заводини қуриш, дори воситаларини ишлаб чиқариш ва сифатини назорат қилишни ташкил этишни режалаштирмоқда. Умумий инвестициялар тахминан 100 миллион долларни ташкил этиб, қурилишни якунлашга беш йил керак бўлади.

Ўхшаш янгиликлар