• 11417.98
  • 12123.61
  • 149.33
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара АҚШдан на қирувчи самолётларни, на улар учун тўланган пулни олмаганини айтди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, Туркия ҳозирда Ф-16 самолётларини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда, бироқ АҚШ сотишдан бош тортмоқда.

“Бизга Ф-35 самолётлари ваъда қилинган, бироқ улар ўз ваъдаларида туришмади. Гарчи биз тахминан 1 миллиард 400 миллион доллар тўлаган бўлсак-да. Самолётлар йўқ, пул ҳам қайтарилмаган”, — деди Туркия раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар