• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13.9°C
Detail image

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси кенг жамоатчилик порталида эълон қилинди.

Қарор лойиҳасига кўра, қуйидаги объектларга ҳам ташқи реклама объектлари учун оширилган коэффициент қўлланилади.

Очиқ майдонларда жойлаштирилган махсус, вақтинчалик ёки стационар иншоотларга, шунингдек, бинолар, иншоотларнинг ташқи юзаларига, деворларга, томларга, панжараларга, кўча жиҳозлари элементларига, кўчалар ва йўлларнинг қатнов қисмида, автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) жойлаштирилган видео-экранлар, электрон дисплейлар, медиа фасад, график, матнли ёки бошқа реклама кўринишидаги маълумотларни (бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида) акс эттирувчи, шунингдек, ресторан, кафе, бар, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан ён-атрофидаги дарахтларга, конструкцияларга осилган иллюминацион ва светодиодли лампалар шодаси.

Бунда реклама объектига сарфланадиган электр энергиясининг ҳисоби алоҳида ўрнатилган электр ҳисоблагич орқали амалга оширилади. Шунингдек, электр тармоқларига уланиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб, юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

2024 йил 1 январдан бошлаб, электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади. Ёқилғи-энергия ресурсларидан самарасиз ва беҳуда фойдаланганлик учун қўлланиладиган иқтисодий жарималар қўллаш тизими такомиллаштирилади.

2024 йил 1 январдан табиий газ учун олдиндан тўлов қилмаган юридик истеъмолчиларга ҳисоб-китоб етказиб берилган газ қийматига нисбатан 1,4 коэффициентда ҳамда таъминот корхонасига олдиндан тўловсиз етказиб берилган табиий газ қийматига нисбатан 10 фоиз миқдорида молиявий жарима қўллаш тизими жорий этилади.

Қарор лойиҳасида қайд этилишича, электр тармоқларига уланиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Амалдаги тартибга кўра, бу ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан амалга ошириб келинар эди. Энергетика вазирлиги "буни энергияга сарфига оид маълумотларнинг қалбакилаштирилиши, “Ҳудудий электр тармоқлар” АЖ нинг молиявий имкониятлари ҳамда янги истеъмолчилар сони кескин ўсиб бораётгани" билан изоҳлаган.

Ўхшаш янгиликлар