• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Ушбу қулайликдан оиласида 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.

Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин, дея хабар бермоқда my.gov.uz.

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таъминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.

Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлганга қадар), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган.

Талабгорлар ушбу хизматдан фойдаланиш учун:

my.gov.uz да рўйхатдан ўтиши;
тегишли хизматни танлаши;
ундаги сўровномани тўлдириши ва юбориши керак.
Хизматдан фойдаланиш бепул.

Ариза "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими томонидан ўрганилади.

"Бунда ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдори аниқланади ва белгиланган мезонларга мослиги солиштирилади. Шундан сўнг ижтимоий нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ва ариза жавоби my.gov.uz орқали юборилади", - дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар