• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Россия президенти Владимир Путин ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Москвада учрашув ўтказди. Улар Crocus'даги теракт ҳақида суҳбатлашди.

Эмомали Раҳмон Тожикистон 30 йилдан ортиқ вақтдан бери терроризм ва экстремизмга қарши курашиб келаётганини ва бу муаммо билан бевосита таниш эканини таъкидлаган.

«Тожиклар қадимий тарихга, маданиятга, цивилизацияга эга халқдир, бу биз учун мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Бўлиб ўтган воқеа халқимизнинг имижи, тарихи, маданияти ва урф-одатларига жиддий зарба берди. Бу борада сиз билан яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этамиз», — дея қўшимча қилган Эмомоли Раҳмон.

Шунингдек, Эмомали Раҳмон терроризмнинг миллати ва дини йўқлигини, бу глобал муаммо эканини таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар