• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Европа Иттифоқи Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли Россияга қарши санкцияларнинг 14-пакети доирасида Марказий банкнинг Молиявий хабарларни узатиш тизимига (СПФС) чекловлар киритиши мумкин, деб хабар бермоқда Bloomberg манбаларга таяниб.

СПФСдан ташқари, ЕИда муҳокама қилинган чора-тадбирлар қаторига Россия гелийсини олиб киришга тақиқ жорий этиш, марганетс рудаси ва ноёб ер элементларини экспорт қилишга чекловларни кучайтириш киради, деб ёзади агентлик. Брюссел «Россиянинг ҳарбий саъй-ҳаракатларига ёрдам беришда» гумон қилган 11 та кеманинг ўз портларига киришини тўсиб қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

СПФС 2014 йилда ташқи хавфларни камайтириш ва молиявий хабарларни узатиш бўйича узлуксиз хизматларни таъминлаш мақсадида яратилган. Тизим хабарларни SWIFT, ISO 20022 ва мижознинг шахсий форматларида юбориш имкониятига эга. 2024 йил январь ҳолатига кўра, 20 мамлакатдан 557 та банк ва компания СПФСга уланган.

Ўхшаш янгиликлар