• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20.4°C
Detail image

Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалида “Боруссия Д” ва “ПСЖ” жамоалари 1 май, чоршанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Бироқ 36-дақиқага келиб, дортмундликлар футболчиси Фюллькруг ҳисобни очди. Биринчи бўлим немис жамоасининг кичик устунлиги билан якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар хавфли ҳужумларни тўхтатмади. Шунга қарамасдан бўлимда дарвозалар ишғол этилмади.

Шу тариқа Дортмунд клуби минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 7 май куни бўлиб ўтади.

ЕЧЛ, 1/2 финал
1 май, чоршанба
“Боруссия Д” – “ПСЖ” 1:0
Гол: 1:0 – 36 Фюллькруг.
“Боруссия Д”: Кобел, Рюерсон (Волф, 87), Ҳуммелс, Шлоттербек, Матсэн, Забицер, Жан, Брандт (Нмеча, 87), Мукоко, Санчо, Адееми (Ройс, 83), Фюллькруг.
“ПСЖ”: Доннарумма, Ҳакимий, Маркиньос, Эрнандес (Лукас Бералдо, 42), Мендеш, Фабиан Руис, Витиня, Заир-Эмери, Дембеле, Барколя (Коло-Муани, 65), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Матсэн (19), Фабиан Руис (53), Шлоттербек (73).

Ўхшаш янгиликлар