• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг 1-куни якунига етди. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси кунни 1 та олтин медаль билан тугатди.

-66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муҳриддин Тилолов кун қаҳрамонига айланди. Қашқадарёлик полвон бугун йўлига рўбарў бўлган барчани, ҳатто финалда икки карра Олимпиада совриндори кореялик Ан Баулни доғда қолдирди.

Афсуски, -57 кг вазн тоифасида бронза медали учун баҳсда британиялик Некода Смит-Девис ҳамюртимиз Нилуфар Эрмаганбетовадан устун келди.

Ўхшаш янгиликлар