• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Айни пайтгача иши кўрилаётган судланувчиларнинг айблови билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят иши юзасидан қўшимча процессуал ҳаракатлар олиб бориш тақозо этилади.

Бугун Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнига судья Мусо Юсупов раислик қилди.

Бу галги суд мажлисида аён бўлдики, тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” давлат унитар корхонасининг масъул ходимларидан 1 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бу эса айни пайтгача иши кўрилаётган судланувчиларнинг айблови билан боғлиқ бўлгани боис жиноят иши юзасидан қўшимча процессуал ҳаракатлар олиб боришни тақозо этади.

Шундан келиб чиққан ҳолда суд бир ой муддатга танаффус эълон қилди. Энди суд келаётган 2024 йил бошида ўз ишини давом эттиради.

Ўхшаш янгиликлар