• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Самарқанд вилояти ССБ бошлиғига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори М.Азизов томонидан “Док-1 Макс”нинг заҳарли экани ҳақида огоҳлантирилган, аммо бунга жавобан ҳеч қандай чора кўрмагани айтилаётган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Ж.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. "Бу ҳақда “Док-1 Макс” иши бўйича навбатдаги суд мажлисида раислик этувчи Мусо Юсупов маълум қилди", — дейилади “Дарё” нашри хабарида.

Қайд этилишича, бу маълумот суд ишига раислик қилувчи Мусо Юсупов томонидан судланувчилардан бирининг заҳарли сироп ҳақида жамоатчиликни хабардор қилган самарқандлик шифокорларни, масъулларни судга чақириш ҳақидаги илтимосномасига жавобан янграган.

"Сиз суддаги кўрсатувларингизда Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъулларини судга чақириш ҳақида илтимосномалар ҳам киритиб ўтдингиз. Сизга бу илтимосномаларни алоҳида тартибда судга тақдим қилишингиз кераклигини эслатиб ўтаман. Яна шуни қўшимча қилмоқчиманки, Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига нисбатан бу бўйича қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Қўшимча жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", — деган судья.

2022 йилнинг декабрь ойида ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги дорихоналардан харид қилинган “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситаларини қабул қилгандан сўнг беморларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Тармоқларда тарқалган мазкур хатда Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи охирги икки ойда 21 киши шу дори воситаси қабулидан сўнг шикоят қилгани, 17 нафар боланинг аҳволи ўта оғир бўлиб, уларнинг 15 нафарида ўлим ҳолати кузатилганини маълум қилганди. Бош шифокорнинг бу маълумотлари расмий хат сифатида 2022 йилнинг 15 декабрь куни 416-рақам билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Ҳ.Жуманиёзовга юборилган.

Ўхшаш янгиликлар