• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Ижтимоий тармоқларда бундан бир неча ой олдин Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари ўртасида ҳаж зиёрати учун белгиланган квотадан ўрин талашиб, жанжал келиб чиққанлиги ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

Шунингдек, Ҳаж зиёрати учун пора олиш билан боғлиқ хабарлар ўз тасдиғини топмаган, туҳмат ва бўхтон ҳисобланади.

Фуқаролар томонидан Ҳаж билан боғлиқ масалаларда коррупцион ҳолатлар кузатилса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Бу каби хабарлар тармоқ фойдаланувчилари орасида турли нотўғри фикрларнинг шаклланишига сабаб бўлишини инобатга олиб, тарқатмаслик сўралади.

Таъкидлаш лозимки, ёлғон ва асосланмаган маълумотларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўхшаш янгиликлар