• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13.9°C
Detail image

Яқинда Саноат энергетика гуруҳи нефть ва газ қазиб олиш инфратузилмаси объектларини техник модернизация қилиш босқичини якунлади.

Мазкур декарбонизация лойиҳаси Швейцариянинг “VEMA S.A.“ ва Норвегиянинг “ICA-Finance AS“ компаниялари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилди. Лойиҳа аҳамияти шундаки, ишлаб чиқариш жараёнида чиқиндиларни атроф-муҳитга зарари сезиларли даражада камайишига олиб келади.

– Бизнинг нефть-газ комплексини декарбонизация қилиш бўйича қўшма лойиҳамиз бу, нафақат технологик тараққиёт, балки соҳани юқори ишлаб чиқариш кўрсаткичларини атроф-муҳитга ғамхўрлик билан қандай қилиб самарали бирлаштириши мумкинлигига ёрқин мисолдир, – деди Саноат энергетика гуруҳи бош директори Тўлқин Юсупов. – Таъкидлаш жоизки, бизнинг барқарорликка содиқлигимиз Жаҳон тенденцияларини акс эттиради. Бу, Ўзбекистон Республикасининг Дубайдаги COP-28 Метан бўйича глобал мажбуриятига қўшилиши билан тасдиқланади. Ўзбекистон 2030 йилга келиб метан чиқиндиларини 30 фоизга камайтириш ниятини билдирди ва бу иқлим ўзгаришига қарши биргаликда ҳаракат қилиш муҳимлигини таъкидлайди. Биз ушбу умумий ҳаракатнинг бир қисми бўлганимиздан хурсандмиз ва сайёрамизни келажак авлодлар учун сақлаб қолишга ҳисса қўшиб, саноатимизда инновацион ечимларни амалга оширишни давом эттиришга тайёрмиз.

Декарбонизация лойиҳаси йилига 83 минг тоннадан ортиқ карбонат ангидрид зарарини сезиларли ва қайтмайдиган даражада камайишига олиб келади. Натижада 20 мингга яқин автомобиллардан чиқаётган зарар бартараф қилинади. Бундан ташқари, ушбу ташкилот лойиҳаси чиқиндиларни мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш ва уларнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш имконини беради.

Лойиҳа ишлаб чиқариш босқичида чиқиндиларни камайтиришдан келгусида олинадиган фойдадан амалга ошириш ва иштирокчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди. У Европа ёқилғи сифати бўйича директиваси доирасида тоза ривожланиш механизми методологияси асосида ишлаб чиқилган.

Маълумот ўрнида, Саноат энергетика гуруҳи мамлакатимиздаги энг йирик нефть ва газ ишлаб чиқариш ташкилотларидан биридир. Юртимизда нефть қазиб олишнинг 80 фоизи ва газ қазиб олишнинг 5 фоизи айнан ушбу компания улушига тўғри келади. Швейцариянинг “VEMA S.A.“ компанияси иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва муқобил энергия технологияларини жорий қилишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқишда 25 йилдан ортиқ тажрибага эга. Норвегиянинг “ICA-Finance AS“ эса 15 йилдан буён углерод бирликларини ҳаёт айланиши бўйича МЧР и UERs лойиҳаларини миллий ва нодавлат нефть ва газ компаниялари билан ҳамкорликда фаолият юритувчи компаниядир.

– Бу лойиҳа ўзаро ҳамкорлигимиз натижасидир, – деди “ICA-Finance AS“ компанияси бош директори Арне Педер Бликс. – Биз Ўзбекистонда янада кўпроқ лойиҳаларни амалга ошириш ниятидамиз. Бу эса айнан ушбу соҳа ривожида муҳимдир.

“VEMA S.A.“ компанияси директори Михаил Партикевичнинг таъкидлашича, ушбу корхона чорак аср давомида энергия самарадорлиги, иссиқхона газлари ва метан чиқиндиларини камайтириш соҳасида фаолият юритади.

– Ушбу лойиҳада қатнашганимиздан, метан оқишини бартараф қилиш бўйича кўп йиллик тажрибамизни жорий қилганимиздан фахрланамиз. Биз ўз тажрибамиз билан кейинги лойиҳаларда ҳам бўлишиб, Ўзбекистон экология стандартларини янада ривожлантиришни режалаштирганмиз, – дея таъкидлади жаноб Михаил Партикевич.

Таъкидлаш керакки, декарбонизация лойиҳаси доирасида томонлар метан оқишини аниқлаш ва бартараф қилиш мақсадида Саноат энергетика гуруҳининг кадастрини тўлиқ таҳлил қилди. Натижада ҳар йили 3,6 миллион метр кубдан ортиқ тикланадиган метан (CH4) олиниш бошланди. Ҳозирги кунда компаниялар йилига 100 миллион метр куб метанни қисқартириш бўйича яна тўртта лойиҳа устида ишламоқда.

Ўхшаш янгиликлар