• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Чехия ташаббусига кўра йиғилган снарядларнинг биринчи партияси бир неча ҳафта ичида Украинага етказиб берилиши мумкин.

Бу ҳақда Bloomberg агентлигига Чехия Мудофаа сиёсати бош директори Ян Иреш маълум қилди.

Иреш Европанинг қайси давлатлари ушбу ташаббус иштирокчиси эканлигига аниқлик киритмади ва қайси захиралардан фойдаланилаётганини билдирмади.

Аввалроқ Чехия президенти Петр Павел 500 минг 155 мм ва 300 минг 122 мм ўлчамли снарядлар учун хориждаги манбаларни топишга муваффақ бўлганини маълум қилганди.

Ўхшаш янгиликлар