• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

2018 йилнинг 24 апрель куни соат 01:15 ларда Бухоро шаҳар ИИО ФМБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушади. Хабардан шаҳарнинг Турди Фароғий кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин юз берганлиги маълум бўлади. Соҳа ходимлари томонидан зудлик билан ёнғин бартараф қилинади. Лекин хонадон меҳмонхонасидан танасининг турли жойларида жами 18 та санчилган-кесилган жароҳатлар билан шу уйда яшаган фуқаронинг жасади топилади.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилади. Ўша вақтда прокуратура ва ички ишлар органлари ходимларидан иборат таркибда тергов тезкор гуруҳи шакллантирилади. Бир қатор тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган бўлса-да, жиноятни фош этиш бўйича аниқ натижаларга эришилмайди.

Жорий йил бошидан вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг алоҳида фармойиши асосида ўтган йилларда содир этилиб, фош этилмасдан қолаётган жиноят ишлари бўйича тезкор суриштирув тадбирларини тиклаш ва фош этиш бўйича алоҳида чора тадбирлар белгиланади.

Ана шу жиноят ишлари орасида юқорида келтирилган мудҳиш қотиллик жинояти ҳам мавжуд бўлиб, мазкур жиноят иши бўйича ҳам вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир қилган шахс аниқланди.

Айбланувчининг кўрсатмаларини воқеа жойида текшириш тергов ҳаракати ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосан жиноят содир қилганликда гумон қилинган шахснинг айби тўлиқ исботланди.

Жиноят иши юзасидан тўпланган ҳужжатлар жазонинг муқаррарлигини таъминлаш учун Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига юборилди.

Ўхшаш янгиликлар