• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image

Хусусан, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро А.Т. яшаш уйининг қурилиши тугалланмаган биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига крипто-актив ва майнинг соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун майнинг қурилмаларини тижорат мақсадларида ноқонуний улаб, 459,3 млн. сўмлик 299,6 минг кВт соат электр энергиясини ўғирлаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) 2-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар