• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия энергетика вазирлиги давлат котибининг иқлим сиёсати бўйича ўринбосари Даниэла Дели билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Венгрия томони Ўзбекистоннинг Орол денгизининг қуриши, чўлланиш ва ерларнинг деградацияси, ҳарорат ўзгариши, табиий офатлар кўпайиши билан боғлиқ оқибатларини юмшатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Томонлар иқлим ўзгаришига қарши курашда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Даниэла Дели Венгрия Ўзбекистон билан иқлим сиёсати доирасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлигини таъкидлади. У бундай ҳамкорлик иқлим ўзгаришини камайтириш ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича умумий мақсадларга эришишга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги иқлим сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ қадамлар белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар