• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Босқинчиликка қаршилик энди Исроил ва Фаластин ўртасидаги уруш эмас, балки бутун дунё бўйлаб золимлар ва мазлумлар ўртасидаги курашдир. Бу ҳақда Гамбия пойтахти Банжулда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида сўзлаган Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан маълум қилди.

«Ҳеч биримизнинг муаммоларимиз ёки рақобатимизни Фаластин қони орқали ҳал қилишга ҳаққимиз йўқ», деди турк вазири.

Ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, агар Исроил Рафаҳ бўйича ўз режаларини амалга оширишда муваффақият қозонса, дунё таърифлаб бўлмайдиган даражада яна бир фалокатга гувоҳ бўлади.

Унга кўра, Исроил жавобгарликка тортилиши керак бўлса ҳам, жазосиз қолмоқда.

«Бу бизнинг синовимиз. Биз ҳамжиҳат бўлишимиз кераклигини исботлашимиз керак. Ислом олами дипломатик йўллар ва керак бўлса, мажбурлаш чоралари орқали натижага эришиш мумкинлигини кўрсатишимиз керак. Ислом тарихи бузғунчи тўқнашувларга бой. Бу хатоларни бугун такрорлай олмаймиз. Фаластин масаласини минтақавий рақобатга қурбон қилиб бўлмайди. Ҳеч биримиз Фаластин қони учун муаммоларимизни ёки рақобатимизни ҳал қилишга ҳаққимиз йўқ. Агар Ислом оламининг ҳамжиҳатлиги ва бирлиги йўқолса, ягона ғолиб Исроил ва унинг тарафдорлари бўлади», деб таъкидлади вазир.

Ўхшаш янгиликлар