• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Британия разведкаси Россиянинг урушдаги йўқотишлари сони ортишини таҳмин қилмоқда.

"Яқин икки ой ичида Россия армияси Украина шарқида ҳужум амалиётларини кучайтириши кутилмоқда. Россия ҳарбий қўмондонлиги қўшинларнинг сифатига эмас, балки сонига таянган ҳолда уруш олиб боришда давом этади, бу муқаррар равишда катта йўқотишларга олиб келади", деб ёзади Буюк Британия Мудофаа вазирлиги янги ҳисоботида.

Британия маълумотларига кўра, апрель ойида Россия ҳар куни ўртача 899 аскарини йўқотган. Уруш бошланганидан бери рус армиясининг йўқотишлари сони 465 мингга яқинлашган. Украина Қуролли Кучлари Бош штаби ҳам шунга яқин рақамамларни келтирмоқда.

Шу билан бирга, Лондоннинг фикрича, Россия ҳали ҳам ҳар ойда 30 минг аскарни сафарбар қилиш орқали ўз ҳарбий йўқотишларини қоплашга қодир. Россия Қуролли Кучлари Украина Қуролли Кучларидан аскарлар, техника ва ўқ-дорилар сони бўйича устунлигини сақлаб қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар