• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image



Бош консулхонага 30 ёшли фуқаро Ж.М. Истанбулда пулсиз ва хужжатсиз қийин аҳволда қолгани сабабли Ўзбекистонга қайтишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг сентябр ойида юртдошимиз Болгариядан Туркияга учиб келган, ва шу куннинг ўзида Фотиҳ туманида “Султон Аҳмат” жомеъ масжиди яқинида ўзига тегишли бўлган сумкасини ўғирлатиб қўйган.

Бош консулхона фуқарога ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб вақтинча Туркияда яшаши учун бошпана билан таъминлади.

Шу билан бирга “Uzbekistan airways” АЖ Истанбул ваколатхонаси ва саҳий ватандошлар ҳомийлиги ёрдамида Ж.М.га авиа чипта харид қилиниб Ўзбекистонга қайтарилди.

Ўхшаш янгиликлар