• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

20 ноябрь куни АҚШ соҳил қўриқлаш хизмати Мексика кўрфазидаги Луизиана қирғоқлари яқинида миллион галлондан ортиқ хом нефть сизиб чиқиши мумкин бўлган денгиз ости қувуридан сизиб чиқиш манбасини излашда давом этаётганини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Reutersга таяниб.

Пайшанба куни эрталаб Нью Орлеаннинг жануби-шарқидаги Миссисипи дельтасидан 31 километр узоқликда хом нефть топилганидан кейин 108 километрлик қувур линияси Main Pass Oil Gathering Co (MPOG) томонидан ёпилди.
Дастлабки ҳисоб-китоблар давомида муҳандислар тўкилган нефть ҳажмини тахминан 1,1 миллион галлон деб ҳисоблашди.
Соҳил хавфсизлик хизматининг қўшимча қилишича, ҳозирча жабрланганлар йўқ. Оқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар