Россиялик жаҳон чемпионлари Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўртасида кечиши лозим бўлган жанг бошқа муддатга қолдирилди.
Бунга Бетербиевнинг жароҳати сабаб бўлган. Мутлақ жаҳон чемпионлиги учун жанг 1 июнь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилиши керак эди.
Бетербиевнинг жароҳат олгани ҳақида бокс оқшоми ташкилотчиси Турки ал Шайҳ хабар берди. Чемпионлик жангининг шу йилнинг охиригача ўтказилиши айтилмоқда.