• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22.1°C
Detail image

Маълум қилинишича, аёл 2 ёшли боласини дивандан йиқитиб қўйиб, Шаҳрисабз шаҳар болалар шифохонасига мурожаат қилган. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар қилди.

Болакайнинг аҳволи оғирлашганлиги сабаб реанимация бўлимига ўтказилган.

"Болачанинг аҳволи тўғрисида унинг уйдагиларига ҳам мунтазам равишда хабар бериб бордик. Боласининг аҳоли жуда оғирлигини батафсил тушунтирдик. Минг афсуски, 17 апрелда болачада биологик ўлим кузатилди.

Отасига айтганимдан кейин тўғридан тўғри юзимга мушт билан урди. Ҳушимни йўқотдим ва қолганини эслай олмайман",- дейди калтакланган шифокор.

"Беморга биринчи тахминий калла миянинг ёпиқ шикастланиши, бош мия чайқалиши, чап кўз қовоқларида юмшоқ тўқималарида лат ейиши ва кўз шиши билан боғлиқ барча қабул текширувлардан ўтказилди. Ҳозирда бемор даволаниш муолажаларини олмоқда",- дейди шифокор.

Аниқланишича, калтакланган шифокор фарзандини йўқотган ота-онага ҳозир қийин эканлигини тушуниб, ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилмаган. Шунинг учун ҳолат юзасидан текширув бошланмаган.

Аммо мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан қатъий назоратга олинган.

Ўхшаш янгиликлар