• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Агар Беларусь мустақиллиги хавф остида қолса, мамлакат ядро қуролидан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари бош штаби раиси Павел Муравейко берган баёнотга асосланиб, “Комсомолская правда” манбаси хабар берди.

Муравейко фавқулодда ҳолатларда Беларусь Республикаси жанговар каллаклардан фойдаланишига асло шубҳа қилмасликка чақирган. Мамлакат мудофаа раҳбарияти бу борада аллақачон дастурга эка эканлиги таъкидланган.

Агар республика суверенитетига таҳдид туғилса, Беларусь стратегик бўлмаган, тактик ядро қуролидан фойдаланиши мумкин. Бош штаб раҳбари, шунингдек, мамлакат мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Муравейко буни ОНТ телеканалида берган интервьюсида ҳам айтиб ўтган.

Беларусь расмийсига кўра, мамлакатда тактик ядро қуролларининг мавжудлиги бошқа давлатлар учун тўхтатувчи омил бўлиб хизмат қилади. Беларусь сиёсатига мухолиф бўлганлар буни жиддий қабул қилиши керак ва провокациялардан тийилиши керак.

“Биз бу қуролларни бошқаришни ўргандик, улардан қандай қилиб самарали фойдаланишни биламиз, бунга қодирмиз. Мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигига таҳдид туғилса, биз буни амалга оширишимизга ишончингиз комил бўлсин”, — деган Павел Муравейко.

Бош штаб бошлиғи Россия билан қўшма ядровий машғулотлар ҳақида ҳам ҳисобот берган. Машғулотларда Минскнинг ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлигини максимал даражага кўтарилган. Тактик ядро синовлари катта муваффақият билан амалга оширилган.

Ўхшаш янгиликлар