• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Тошкентда тўртта автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

bdae1943-7dfc-4f11-a4f3-511b2151aa20

Маълум қилинишича, Оҳангарон йўли кўчасидан Паркент кўчасига ўтиш учун ер сатҳи бўйлаб Темур Малик кўчасида ташкил этилган ортга бурилиб олиш жойи ёпилганлиги муносабати билан 9 майдан бошлаб, 30, 95, 110 ва 129-сонли автобус йўналишларининг тўғри йўналишдаги шаҳарнинг марказий қисмлари томон ҳаракати, Оҳангарон йўли кўчасидан Т.Малик кўчасига кирмасдан, Паркент кўчаси орқали уч қаватли йўл ўтказгичнинг тоннел қисми орқали ўзгартирилади.

bdae1943-7dfc-4f11-a4f3-511b2151aa20

bdae1943-7dfc-4f11-a4f3-511b2151aa20

Фото: “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати

Бундан ташқари, йўловчилардан келиб тушган мурожаатлар асосида 72-сонли Авиасозлар—Жомий майдони автобус йўналишининг иш бошлаш вақти соат 5:30 дан 5:00 га узайтирилганлиги маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар