• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Наврўз байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги жамоат транспортлари қай тартибда ҳаракатланиши бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг "2023-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонига биноан, "Наврўз" байрамини нишонлаш мақсадида 18-22-март кунлари дам олиш кунлари этиб, 11 ва 25-март кунлари эса иш кунлари этиб белгиланди.

Шу муносабат билан ушбу кунларда жамоат транспорти фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилади

🔹2023-йил 18-март, шанба - дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

🔹2023-йил 19, 20, 21, 22-март- дам олиш кунлари. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

🔹2023-йил 25-март - иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Ўхшаш янгиликлар