• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

“Барселона” ярим ҳимоячиси Ламин Ямалнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Жорже Мендеш “ПСЖ” раҳбарияти билан учрашув ўтказди ва каталонияликлар клуби 16 ёшли футболчини ҳатто француз гиганти 200 миллион евро тўлашга тайёр бўлишига қарамай, сотмаслигини айтди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манбага кўра, каталонияликлар ҳеч қандай пул эвазига Ямал билан хайрлашиш ниятида эмас. “Барселона” 16 ёшли футболчини клубнинг келажаги деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда “ПСЖ” клуби Ямални келаси ёзда Париж клубини тарк этиши мумкин бўлган ҳужумчи Килиан Мбаппе ўрнига ўринбосар сифатида кўраётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Жорий мавсумда Ямал барча турнирларда 44 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар