• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

“Рейтерс” хабар беришича, АҚШ собиқ Президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель президент сайловида Камала Харрис номзодини қўллаб-қувватлаяпти.

– Барак ва мен позитивлиги, ҳазил туйғусига бойлиги ва бутун мамлакат бўйлаб одамларга ёруғлик, умид олиб келиш қобилияти учун Демократик номзод сифатида уни ёқлаётганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди ижтимоий тармоқ саҳифасида Мишель Обама. – Биз сизни қўллаб-қувватладик, Камала!

– Мишель ва мен ҳафта бошида дўстимиз Камала Харрисга қўнғироқ қилдик, – деди Барак Обама. – Унга Америка Қўшма Штатларининг ажойиб Президенти бўлади, деб ўйлаётганимизни айтдик. Биз уни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Мамлакатимиз учун муҳим паллада Харрис ноябрь ойида ғалаба қозониши учун қўлимиздан келганини қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар