• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image


Туризм қўмитаси биносида Бирлашган Араб Амирликларининг “AMEA PAUER“ компанияси таъсисчиси Ҳусайн Ал Новайс билан Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Туризм қўмитаси мутасадди вакиллари иштирокида музокаралар ўтказилди.

Учрашувда хорижлик меҳмонга Туризм қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг туристик имкониятлари тақдимоти ва меҳмонхона лойиҳаларига инвестиция киритиш, соҳадаги имтиёз ва афзалликлар бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Хусайн Ал Новайс томонидан Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар юқори даражада баҳоланиб, ушбу соҳа ривожига ҳисса қўшиш мақсадида меҳмонхона бизнесида фаолият кўрсатиш бўйича қизиқиш билдирилди.

Ўхшаш янгиликлар